«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник Криштиану Роналдунинг ўйинини танқид қилди. Унинг фикрича, португалиялик футболчи клубдан кетиши керак ва жамоага янги ёш ҳужумчи керак, деб хабар беради MEN.
Рангник ҳозирда вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажармоқда, бироқ келажакда у клуб тизимида қолиши мумкин. Бу португалиялик юлдузга яхшилик келтирмайди, унинг узоқ йиллик жисмоний тайёргарлиги немис мураббийига тўғри келмайди.
Қолаверса, Роналду АПЛ ўйинларидан бирида алмаштирилганида ўз норозилигини очиқ айтди, бу эса немис мутахассисига ҳам ёқмади:
«Бунинг учун уни айбламайман, лекин ҳар қандай менежер Роналдунинг эмоционал бўлмаслигини истайди, айниқса телекамералар олдида. Ўйлашимча, буни ҳеч кимга фойдаси йўқ, на унинг фойдасига, на жамоадошларига», - дейди Рангник португалияликнинг хатти-ҳаракати ҳақида.