Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Войнески "Пахтакор"нинг "Нефтчи" устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг (1:0) мезбонлар бош мураббийи Славче Войенски ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кийим алмаштириш хонасида йигитлар билан гаплашдим ва уларга: "Бу ўйиндаги 3 очкогина эсда қолади" дедим. "Нефтчи" вакили Аброр Исмоиловнинг қизил карточкасидан афсусдаман.

Рақиб бизга қарши яхши ўйин намойиш этди. Уларни бу билан табриклайман. Бугун жамоам ўзи хоҳлаган ўйинни намойиш этолмади. Шунинг учун, фақатгина 3 очко билан хурсанд бўлишимиз мумкин. Вазиятлар кўп бўлган бўлиши мумкин, аммо ўйинимиз яхши эмасди.

Оливер Шаркичга жамоага мослашиб олиши учун вақт керак деб ўйлайман. У Ўзбекистонга дунёнинг умуман бошқа бурчагидан келган. Оддий мисол Азиз Турғунбоевнинг ҳам "Пахтакор" услубига мослашиши учун 6 ой вақт кетган.

Имкониятларини голга айлантиришда анча нўноқмиз. Бу борада иш олиб боряпмиз. Тузатишимиз керак бўлган асосий камчилигимиз сўнгги пасни бериш ва диққатни жамлаш бўлади.

Ўринбосарлар жамоаси ўйинларини доим кузатиб бораман. Улар сафида катталар жамоаси билан машғулот олиб бораётган бир қатор футболчилар бор.

Шерзод Аъзамовни мен эмас, футболчилар сардор қилиб тайинлаган. Улар бир оила, доим бирга юришади ва ким бунга лойиқлигини яхши билишади", - деди "шерлар" бош мураббийи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:33, 10.03.2022.
Ўқилди: 1829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик