“Галатасарой” бош мураббийи Доменек Торрен Европа лигаси 1/8 финали биринчи ўйинида “Барселона” билан дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.
"Хави менинг дўстим. Ўйиндан сўнг унга Истанбулда унинг жамоасини қабул қилишни интиқлик билан кутаётганимизни айтдим. Бугун биз ажойиб жисмоний тайёргарликни намойиш этдик - бутун жамоа ажойиб ўйин намойиш этди", - дея Торреннинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги жавоб ўйини бир ҳафтадан сўнг - 17 март куни Туркияда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22.45 да бошланади.