«Интер» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ёзда Милан клубини тарк этади. Бу ҳақда журналист Николо Скира твиттер саҳифасида хабар берди.
34 ёшли чилилик футболчининг «Интер» билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Манбанинг хабарига кўра, Видаль «нерадзуррилар» мураббийлар штабининг кейинги мавсумдаги режаларига киритилмаган.
Видаль «Интер» сафида 2020 йилнинг сентябридан буён тўп суради. Жорий мавсумда Артуро Милан клуби сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушди (шундан 6 тасида асосий таркибда), 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.