Туркиянинг "Галатасарай" жамоаси ярим ҳимоячиси Керем Актюркоглу ЕЛнинг 1/8 финал доирасида "Барселона" (0:0) жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Камп Ноу" стадионида ўйнаш менинг орзуларидан бири эди. Биринчи бўлимда юзага келган вазиятда гол киритишни шу даражада хоҳладимки... Лекин қайд этилган натижадан қониқдик. Истанбулда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида мухлисларимиз кўз ўнгида кейинги босқичга йўл олишга ишонамиз, — деди Актюркоглу УЕФА расмий сайтига.