Буюк Британия ҳукумати «Челси»га футбол ўйнашни давом эттириш учун махсус лицензия берди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» клуб хўжайини, россиялик тадбиркор Роман Абрамовичга нисбатан қўйилган санкциялар туфайли ўта оғир аҳволга тушиб қолган эди. Абрамовичнинг Буюк Британиядаги барча активлари музлатилган.
Аввалроқ, «Челси» камида вақтинчалик титул ҳомийсидан айрилгани маълум бўлганди. Three компанияси «Стэмфорд Бриж» жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатди.