Карло Анчелотти «Реал» президентига жамоа Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишга ваъда берган экан.
8 март, сешанба куни Флорентино Перес 75 ёшга тўлди. Анчелотти уни табриклар экан: «Мен сизга чорак финалга йўлланма берадиган ғалабани совға қилаиз, жаноб президент» - деган.
Ўйиндан сўнг Перес «Реал»нинг кийиниш хонасига ташриф буюрди ва у ерда ҳар бир футболчини ғалаба билан табриклади. АВС нашрининг хабарига кўра, "Қироллик клуби" президенти бундан жуда хурсанд бўлган.
Қайд этилишича, «Реал»нинг кийиниш хонасида «ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба жуда шиддатли нишонланган. «Биз жуда кўп совринларни қўлга киритдик, аммо "ПСЖ"га қарши ўйиндан кейинги байрам - Чемпионлар лигасидаги ғалабани нишонлашга ўхшайди», деди «Реал»нинг кийиниш хонасидаги манба.