Чемпионлар лигасининг ҳар бир ўйинидан сўнг учрашув комиссари энг яхши футболчини аниқлаб боради.
“Бунёдкор” ва “Гамба Осака” жамоалари ўртасидаги баҳснинг энг яхши футболчиси сифатида Лутфулла Тўраев тан олинди. Буни учрашув комиссари Хитой Тайпейи мамлакатидан бўлган Чуанг Чин Фан эълон қилди.
Шу муносабат билан Лутфулла Тўраев ўйиндан кейин журналистлар қаршисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўй ҳаёлларимиз фақат ва фақат ғалабага қаратилган эди. Худога шукур ўз мақсадимизга эришдик. Ўйлайманки, бугунги ғалабамиз жуда кўпчиликка хурсандчилик тақдим этди. Олдимизда турган иккита ўйинда ҳам юз фоизли натижа учун кураш олиб борамиз, - деди Лутфулла Тўраев.