Анатолий Тимошук Украинадаги барча унвонлардан маҳрум қилинди
Украина футбол ассоциацияси Россиянинг «Зенит» мураббийи Анатолий Тимошукни УФА Лицензиялаш Маркази томонидан берилган Про лицензиясидан, барча унвонларидан - чемпионат, Украина кубоги ва Суперкубоги ғолиби ва кумуш медалидан маҳрум этилганини расман эълон қилди.
Бундан ташқари, Тимошук УФА терма жамоаси футболчиларининг расмий реестридан чиқарилди. Шунингдек, у Украина худудида футболга алоқадор барча йўналишлардан умрбод четлатилди.
УФА маъмурияти давлат органларига Тимошукни барча давлат мукофотлари ва фахрий унвонларидан маҳрум этиш талаби билан мурожаат қилди.
Тимошук 2007 йилдан 2009 йилгача, шунингдек, 2013 йилдан 2015 йилгача «Зенит»да ўйнаган. 2017 йилдан буён Санкт-Петербург клубида мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Россияга кўчиб ўтишдан олдин у «Волинь» ва «Шахтёр» клубларида ўйнаган.