"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналдуга ишонишини айтди.
"Мен Роналдудан Манчестерда бахтлими ёки йўқми, деб сўрамадим. У жароҳатидан фориғ бўлиб, машғулотларни давом эттирди. Аммо мен у кейинги ўйинда майдонга туша оладими ёки йўқми, ҳозирча билмайман", - дея Рангникнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Манба берган хабарга кўра, сўнгги икки ой давомида 37 ёшли португалиялик сон жароҳатидан қийналган.