Буюк Британиянинг янги санкциялари Роман Абрамовичнинг активларига қаттиқ зарба берди. Энди у "Челси"ни сотишдан тушган пулни ололмайди. Дастлаб, режа қуйидагича эди: 15 мартгача барча таклифлар Raine Group тижорат банкига тушади, шундан сўнг клуб эгаси харидорни танлаши мумкин эди. ОАВ маълумотларига кўра, Роман жамоани камида 3 миллиард фунт стерлингга баҳолаган. Энди россиялик олигархда ҳам, клубда ҳам жиддий муаммолар бор.
Шунга қарамай, "Челси" янги хўжайинсиз қолмаслиги керак. Клубни Абрамовичнинг ўзи иштирокисиз бўлсада сотиш керак. Номзодлар эса аввалгидек қолиши мумкин. Келинг, сотиб олиш учун асосий даъвогарлар билан танишайлик.
Тед Боли (иккита НБА клубининг эгаси) ва Хансёрг Висс (швейтсариялик миллиардер)
ESPN ишбилармонлардан қўшма ариза келиб тушганини таъкидламоқда. Боли иккита баскетбол клуби, "Лос-Анжелес Додгертс" ва "Лос-Анжелес Лейкерс"нинг эгаси ҳисобланади. Ва анчадан бери футболга қизиқади. 2019 йилда у Абрамовичга 2,2 миллиард фунт стерлинг таклиф қилган, аммо кейин россиялик тадбиркор рад жавобини берган. Энди биз бироз бошқача миқдор ҳақида гапиришимиз мумкин. Балки шунинг учун Боли тиббиёт соҳасида бойлик орттирган швейцариялик миллиардер Висс билан бирга чиқиш қилади.
Вуди Жонсон (НФЛ жамоаси эгаси)
74 ёшли америкалик тадбиркор Johnson & Johnson асосчиларидан бири Роберт Вуд Жонсоннинг невараси ҳисобланади. Болалигидан у фақат энг мураккаб халқаро доираларда айланаётгани ажабланарли эмас. Лондонда клуб сотиб олиш эса эски орзу. ESPN таъкидлашича, Вуди "Челси"нинг ишларидан яхши хабардор, чунки у узоқ вақтдан бери пойтахтда яшаган. Илгари у ҳатто АҚШнинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб ҳам ишлаган. Жонсон аллақачон спорт клубини бошқариш тажрибасига эга - 2000 йилдан буён у НФЛ жамоаси, "Ню-Йорк Жетс"нинг эгаси ҳисобланади.
Вивек Ранадиве ( "Сакраменто" клуби хўжайини)
Молиявий имкониятлар бўйича энг камтарона даъвогар. Ҳиндистонлик бизнесменнинг бойлиги тахминан 700 миллион еврога баҳоланмоқда - бу даражадаги клубни сотиб олиш учун етарли эмаслиги аниқ. Бироқ, Спортиcо хабарига кўра, у пойгага қарши эмас ва расман таклиф қилишга яқин эди. Ҳатто "Сакраменто" (АҚШ) ҳам унинг лойиҳаси эмас. У уни бир неча инвесторлар ёрдами туфайли сотиб олди.
Том Риккетс ("Чикаго" клуби эгаси)
The Athletic хабарига кўра, Риккетс сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқишга тайёр. У узоқ вақтдан бери футбол ишқибози ва узоқ вақтдан бери таниқли клубни сотиб олиш имкониятини қидирмоқда. 2018 йилда "Милан"ни қўлга киритишга уриниш бўлган, бунгача унинг оиласи "Дерби Каунти" акцияларининг бир қисмига эгалик қилган. Риккетс фойдасига ишлаши мумкин бўлган жиҳат "Челси"ни сотаётган банк билан яхши муносабатлар.
Муҳсин Байрак (турк қурилиш компанияси директорлар кенгаши раиси)
Тадбиркор биринчилардан бўлиб Абрамовичнинг адвокатлари билан клубни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилганини оммага эълон қилди. Ва ҳатто Лондонда Туркия байроғи кўтарилишини ғурур билан эълон қилди. Шу билан бирга, Байракнинг таклифи қанчалик молиявий васвасага солиши ва у клубнинг операцион харажатларини қоплашга тайёрми ёки йўқлиги ҳақида ма`лумот берилмаган.
Ник Кенди (инглиз тадбиркори)
Ник тўрт ёшидан бери "Челси"га мухлислик қилади ва унинг баъзи қурилиш лойиҳалари худди шу номдаги Челси тумани билан боғлиқ. Британия матбуоти хабарларига кўра, Кенди стадион ва унинг атрофини реконструкция қилишга тайёр. Шу туфайли у бошқалардан устунликка эга бўлиши мумкин. Бироқ, ҳамма нарса пулга боғлиқ: афтидан, у муносиб таклиф учун етарли шахсий маблағ ажрата олмайди. Шунинг учун у таклиф билан чиқадиган инвесторларни топишга ҳаракат қилмоқда.
Конор МакГрегор (УФC жангчиси)
Кўпчилик буни ҳазил сифатида қабул қилди, аммо жангчининг ўзи клуб сотиб олиш имконияти ҳақида жуда жиддий. Унинг фикрича, Челси" вариантлардан бири холос. У шунингдек, "Селтик" ёки "Манчестер Юнайтед"ни ҳам назорат қилишни ўйламоқда. Аммо расмий таклиф ҳақида маълумот ҳали пайдо бўлмади.
Воқеалар ривожи қандай бўлишини Stadion.uz'да кузатиб боринг.