ХХI миллий чемпионатимизнинг 5-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув, 22 апрель куни Қаршидаги марказий стадионда бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувга қаршиликлар ОЧЛдаги ўз иштирокларини амалда якунлаган ҳолда киришсалар, андижонликлар сўнгги турда Самарқанднинг "Динамо" жамоасидан олинган аламли мағлубияти билан қаршига ташриф буюрадилар. Эсингизда бўлса 4-тур доирасида "Андижон" жамоаси ўз майдонида "Динамо"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Бу икки жамоа бир-бирларига ноқулай рақиблар ҳисобланса-да, ўзаро ўйинлар статистикасида "Насаф" устунлик қилмоқда. Бугунгача жамоалар Олий лига ўйинлари доирасида, жами 28 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 16 тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган бўлса, яна 5 учрашувда андижонликлар ғалаба қозона олганлар. Тўплар нисбати ҳам шунга яраша: 75:39 "Насаф" фойдасига.
"Насаф" "Андижон" майдонида 4 марта ғалаба қозонган бўлса, "Андижон" Қаршида 1 марта ғалаба қозона олган. Сўнгги марта қаршиликлар Андижондан ўтган йили йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба билан қайтганлар. "Андижон" вакиллари эса Қаршидаги ягона ғалабасини 1999 йилда нишонлашган.
1998 йили "Андижон" ўз уйида "Насаф"ни йирик, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. "Насаф"нинг қаршида "Андижон" устидан йирик ҳисобда қозонилган ғалабаси 2004 йилнинг 1-даврасига тўғри келган; 8:1. Дурангларнинг 6 таси Андижонда қайд этилган.
Қаршида кечган ўйинлар натижалари:
1997 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 3:0
1998 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 4:1
1999 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 1:2
2000 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 5:2
2001 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 2:1
2002 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 2:0
2003 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 4:2
2004 йил. 2-давра: "Насаф" — "Андижон" 8:1
2006 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 3:2
2007 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 4:4
2008 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 2:0
2009 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 4:2
2010 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 3:1
2011 йил. 1-давра: "Насаф" — "Андижон" 2:0
Толибжон ЧОРИЕВ тайёрлади.