"Ньюкасл" футболчиси Бруну Гимарайнш қишда бошқа клублардан ҳам қизиқиш бўлганини таъкидлади. У бу ҳақида шундай дейди:
"Мен бошқа клублар билан гаплашдим. Аммо ягона аниқ ва мақсадли таклиф "Ньюкасл"дан берилди. Шу сабаб мен бу ерга келишга қарор қилдим. Мен доимо АПЛда ўйнашни орзу қилганман. Айни дамда эса биз янги спорт лойиҳасини бошланиш нуқтасида турибмиз".
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли бразилиялик январь ойида 35 миллион фунт эвазига "Лион"дан харид қилинган эди.