Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Барселона" шу ойнинг ўзида янги ҳомий билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Spotify компанияси билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, томонлар ўртасида ҳомийлик шартномаси яқин ҳафталарда имзоланиши мумкин.

«Барселона» келишувни март ойида расман эълон қилиши мумкинлигига ишончи комил. Клуб имкон қадар тезроқ келишувга эришмоқчи.

Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, стриминг хизмати билан келишув «бозордаги энг яхшиси» бўлади.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, каталонияликлар 4 йиллик шартномада Spotify компаниясидан тахминан 300 миллион евро олади.

Компания, шунингдек, «Барселона»нинг титул ҳомийсига айланади, «Камп Ноу» стадионига ном бериш, шунингдек, жамоанинг машғулот либосида ўз логотипини жойлаштириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Киритилди: 15:26, 12.03.2022.
Ўқилди: 2190 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.