Премьер-лига раҳбарияти Роман Абрамовични “Челси” бошқарувидан четлатди.
Лиганинг билдиришича, бизнесмен Буюк Британия ҳукумати санкциялари туфайли клуб раҳбари сифатида “дисквалификация қилинган”.
Қайд этилишича, бу қарор жамоанинг ўйинларда иштирок этиши ва машғулотларга киришишига таъсир қилмайди.