Қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес "Милан"да ўйнаши ҳақида гапирди.
“Мен керакли вақтда ўзим учун керакли клубни топдим. Бизни жамоа сифатида катта келажак кутмоқда, биз “Милан”ни қайта жонлантира оламиз. Атрофимдаги одамлар ҳам ажойиб. Шу боис амалдаги шартномамни 2026 йилгача узайтирдим.
Яхши ҳаёт учун ҳамма нарса шу ерда етарли. Энди чемпионликни қўлга киритишимиз керак. Биз буни “Милан”ни тегишли жойига, юқори чўққига қайтариш учун қилишимиз керак”, - деди Эрнандес L'Equipe нашрига.













