"Манчестер Юнайтед" футболчиси Хуан Мата жамоада қолиши мумкин. Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи ёзда шартномаси якунлангач, "МЮ"нинг мураббийлар штабида иш бошлайди.
Бу ҳақида "Олд Траффорд"даги инсайдерлар маълум қилди. Мата учун Испания ҳамда Италиядан таклифлар мавжуд. Аммо унинг тажрибаси ҳамда билими манкунианликларга асқотиши мумкин.
Шу сабабдан раҳбарият 33 ёшли фахрий футболчини мураббийлар штабига киритишни режа қилган. Мата айни дамда ҳафтасига 170 минг фунт маош билан таъминланган. У 2014 йилда "Челси"дан харид қилинган эди.