Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар (йигитлар ва қизлар) ўртасида Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Бугун ўсмир йигит ва қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилди. Бироз аввал якунланган жангларда қизларимиз 5та олтин медални қўлга киритишди.
Олтин медаль учун рингга кўтарилган 11 нафар ўғил болалардан 6 нафари жангни ғалаба билан якунлашди. Финалда Ўзбекистон-Қозоғистон тўқнашувларида эса қўшниларимизнинг қўли устун келди — 2:3.
Финал жанглари натижалари:
48 кг. Илҳомжон Эргашев (Ўзбекистон) - Рави Саини (Ҳиндистон) — ғалаба!
50 кг. Самандар Олимов (Ўзбекистон) — Эмир Қиличбеков (Қирғизистон) — ғалаба (нокаут)!
52 кг. Суннатилла Ўктамалиев (Ўзбекистон) — Айдар Қадирхан (Қозоғистон) — мағлубият
54 кг. Мироншоҳ Норқосимов (Ўзбекистон) — Танапхансакон Каласирам (Таиланд) — мағлубият
57 кг. Фаррух Тўлаганов (Ўзбекистон) — Торехан Сабирхан (Қозоғистон) — мағлубият
60 кг. Мирзакамрон Юнусов (Ўзбекистон) — Яшвардан Сингх (Ҳиндистон) — мағлубият
63 кг. Ҳожиакбар Қудратов (Ўзбекистон) — Аҳмет Усен (Қозоғистон) — мағлубият
70 кг. Жаъфарбек Шаҳбозов (Ўзбекистон) — Фарис Иброҳим (Иордания) — ғалаба!
75 кг. Темурбек Абдуваҳобов (Ўзбекистон) — Муҳаммад-Али Жанболат (Қозоғистон) — ғалаба!
80 кг. Раҳмонжон Қодиров (Ўзбекистон) — Ришаб Сингхсикарвар (Ҳиндистон) — ғалаба!
80+ кг. Озодбек Алиев (Ўзбекистон) — Аслан Елдибайули (Қозоғистон) — ғалаба!
Бронза медали
66 кг. Сардор Дилолов
Шу тариқа, ўсмир йигитларимиз Осиё чемпионатида 6та олтин, 5та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритишди.