Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Россиядаги «ўзбек дербиси»да «Алания» ғолиб чиқди

Баҳо:
+-1 | -

Кеча Россия Биринчи дивизиони 47-турида «Сибирь» ва «Алания» клублари Новосибирскдаги «Спартак» стадионида тўқнаш келишди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо футболчи Вагиз Галиулин ҳаракат қилса, владикавказликлар шарафини терма жамоанинг яна икки нафар аъзоси – Санжар Турсунов ҳамда Марат Бикмаев ҳимоя қилишади.

Ўзбекистонликлар тўп сураётган ҳар икки клуб мавсумдаги дастлабки икки давра ўйинларидан сўнг кучлилар сафига кира олишганди. 8та клуб иштирок этаётган кучлилар зонасида «Сибирь» 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, 3-ўринда бораётган «Алания» Премьер-лига сари жиддий кураш олиб бормоқда.

Томонларнинг ўзаро ўйинида уч нафар ўзбекистонлик легионер асосий таркибда майдонга туширилди. Санжар Турсунов 69-дақиқага ҳаракат қилган бўлса, унинг жамоадоши Марат Бикмаев 85-дақиқада алмаштирилди. Мезбонлар сафида ўйнаган Вагиз Галиулин эса Бикмаевдан бир дақиқа кўпроқ майдонда бўлди. 62-дақиқада «Сибирь» Астафьевнинг голи билан олдинга чиқиб олган бўлса, 5 дақиқадан кейин автогол натижасида ҳисоб тенглашди. «Алания»га ғалаба келтирган гол 93-дақиқада пенальтидан киритилди. Мазкур турда дастлабки икки ўринни эгаллаб турган «Мордовия» ва «Нижний Новгород» клублари 2тадан очко бой беришди. Шу тариқа 3-ўринни эгаллаб турган «Алания» пешқадамдан 2 очко, 2-ўрин эгасидан 1 очко ортда қолмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур уч легионердан икки нафари – Санжар Турсунов ва Вагиз Галиулин ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичи доирасидаги Эронга қарши ўйинда Ўзбекистонга ёрдам бера олишмайди. Учинчи саралаш босқичидаги Тожикистонга қарши Тошкентда кечган ўйинда (3:0) олинган сариқ карточкалар туфайли, бу футболчилар ФИФА томонидан қўшимча 1та ўйинга дисквалификация қилинган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 май куни Тошкентда тўпланади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:06, 20.04.2012.
Ўқилди: 6559 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик