Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Металлург» футбол академияси тарбияланувчиларининг муваффақиятли старти

Баҳо:
+ | -

Катта футбол баҳори усталар жамоалари билан бир қаторда ўсмирлар ва болалар футболида ҳам мавсумни бошлаб берди. Март ойининг биринчи декадасида пойтахтимизда иккита мусобақага старт берилди. Бири Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги баҳслари бўлса, иккинчиси Тошкент шаҳар биринчилигидир.

Ҳар иккала йўналишда Бекободнинг “Металлург” футбол клуби қошида фаолият юритаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари муваффақиятли старт олишди.

Энг ёш гуруҳ вакиллари – 2009 йилда туғилган болалар жамоалари ўртасидаги мусобақада “Металлург U-13” жамоаси Тошкент ВФА тенгқурларини кичик ҳисобда доғда қолдиришди – 1:0.

ЎФА кубогининг 1-турида 2006 йилда туғилган ёшларимиз – “Металлург U-16”(2006 йиллар) жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси тарбияланувчиларига қарши тўп сурди ва 5:3 ҳисобида зафар қучди.

2008 йилда туғилган ёшлар жамоалари мусобақасида қатнашаётган “Металлург U-14” жамоамиз ҳам Тошкент вилояти футбол академияси тарбияланувчилари устидан зафар қучишди. Мазкур учрашувда бекободликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди – 3:0.

Фақатгина “Металлург U-15” (2007 йилда туғилганлар) жамоамиз биринчи турда мағлубият аламини тотиб кўришди. Мазкур ёш тоифасидаги жамоамиз Тошкент ВФА ёшларига қарши ўйинда ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 0:3.

ЎФА кубогида 2-тур ўйинлари 16-17 март саналарида ўтказилади. Шу куни “Металлург” футбол академияси жамоалари Сирдарё футбол академиясидаги тенгқурларига қарши тўп суришади.

Айнан мана шу ёш тоифасидаги жамоаларимиз Тошкент шаҳар биринчилигида ҳам қатнашишмоқда. “Металлург” футбол академияси жамоалари қуръа натижасига кўра “В” лигасида “Трактор”, “Дўстлик”, 16-БЎСМ, “Спартак”, “Локомотив”,  “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Чиғатой” сингари жамоаларга қарши майдонга чиқади.

Мазкур уик-эндда бекободлик ёшлар биринчи тур ўйинларини ўтказишди. Қайд этиш керакки, пойтахт футбол майдонларида ўтаётган мусобақани бекободликлар муваффақиятли бошлашди. Жумладан, “Металлург U-13” жамоамиз биринчи турда “Пахтакор” жамоаси билан баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Металлург U-15” жамоаси эса ЎФА кубогидаги стартидан фарқли ўлароқ, шаҳар биринчилигини жуда ишончли бошлади. Мазкур ёш тоифасидаги жамоамиз илк турда “Старт” жамоаси дарвозасига жавобсиз еттида тўп йўллади – 7:0.

Ва ниҳоят катта ёш тоифасидаги мусобақада қатнашаётган “Металлург U-16” жамоамизнинг илк турдаги рақиби “Трактор” тарбияланувчилари бўлди. Бу ўйинда ҳам бекободликлар йирик ҳисобда зафар қучишди – 5:0.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:57, 14.03.2022.
Ўқилди: 1428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.