Италиялик журналист Жанлуиджи Лонгарининг фикрича, "Манчестер Юнайтед" "Лидс" футболчиси Рафиньяни қўлга киритиш учун давогарлардан бири бўлиши мумкин.
Аввалроқ ярим ҳимоячини хизматларига «Барселона» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, агар 25 миллион евролик таклиф тушса, "Лидс" раҳбарияти Рафинья билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалди. Бироқ, агар «тулкилар» мавсум охирида Премьер-лигада қололмаса, футболчининг нархи арзонлашиши мумкин.
Рафинья жорий мавсумда Премьер-лигада 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.