Мисрнинг “Ал-Аҳли” ёшлар жамоаси дарвозабони Зиёд Эхаб балкондан йиқилиб вафот этди, деб хабар беради Kingfut. Футболчи 19 ёшда эди.
Клуб ёшлар жамоаси директорининг сўзларига кўра, Зиёд “Ал-Аҳли”нинг ёш умидли ва ёрқин футболчиларидан бири бўлган.
Миср клуби марҳумнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдиради.