"ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг яқинлари футболчининг француз клубини тарк этиш истаги борлиги ҳақида хабар бермаганини айтишди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
Аввалроқ, Неймар Лига-1 доирасидаги "Бордо"га (3:0) қарши ўйинда жамоа мухлисларининг хатти-ҳаракати туфайли хафа бўлгани хабар қилинганди.
Ушбу учрашувда парижлик мухлислар бразилиялик ва унинг жамоадоши ҳужумчи Лионель Мессини ҳақорат қилишди.