Италия матбуоти "Аталанта" жамоасидаги катта ўзгаришлар ҳақида ёзишмоқда. Мавсум якунида техник директор Жованни Сартори жамоани тарк этади. Айнан у уч йил кетма-кет Чемпионлар лигасига йўл олган таркибни йиққанди.
Сартори Гасперини билан тандемда ишлаётганди. Жамоа билан 2014 йилдан бери ишлаб келаётганди. Сўнгги пайтларда техник директор ва бош мураббийнинг фикрларида қарама-қаршилик пайдо бўлди. Шу сабабли, Сартори мавсум охирида жамоадан кетишга қарор қилди.
Тахминларга кўра, Сартори «Болонья» ёки «Парма»га ўтиши мумкин.