Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд» бузиб ташлаб, унинг ўрнида янги стадион қуриши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» янги стадион қуриш учун ўз аренасини бузиши мумкин. Клуб хўжайинлари ўйингоҳни қайта таъмирлаш учун ушбу вариантни ҳам кўриб чиқмоқда.

The Telegraph’нинг хабар қилишича, манкунианликлар тез орада таъмирлаш ишларига масъул бўладиган компанияни танлайди.

Стадионни таъмирлаш учун кўриб чиқилаётган вариантлардан бири — 1910 йилда қурилган, 74 минг томошабин сиғимига эга «Олд Траффорд»ни тўлиқ бузиб ташлаш бўлиб турибди. Унинг ўрнида «Манчестер Юнайтед» 90 минг томошабин сиғадиган янги стадион қурмоқчи. Ундан ташқари майдон атрофида аёллар футболи ва академия учун кичик стадионлар ҳам бўлади.

Манчестерликлар бир вақтнинг ўзида таъмирлаш учун бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Улар орасида жанубий трибунани кенгайтириш ва стадион сиғимини 80 минг томошабинга етказиш ёки ҳеч қандай бузишларсиз аренани таъмирлаш вариантлари мавжуд.

Маълумот учун, «Олд Траффорд» 1910 йилдан буён «Манчестер Юнайтед»нинг уй стадиони ҳисобланади. Фақатгина Иккинчи жаҳон урушида бомбардимон қилинганлиги сабабли 1941—1949 йилларда манкунианликлар у ерда ўйин ўтказмаган. Бу вақт давомида «қизил иблислар» «Манчестер Сити»га қарашли «Мейн Роуд» стадионидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:43, 15.03.2022.
Ўқилди: 3226 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик