Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Неймар ва Серхио Рамос «ПСЖ»ни тарк этмоқчи. Лионель Месси эса жамоада қолиш истагида

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва ҳимоячи Серхио Рамос жамоани тарк этишни хоҳламоқда, дея хабар қилмоқда АS.

Футболчиларга мухлисларнинг Париж клубига бўлган муносабати ёқмаяпти. Неймар «Бордо»га қарши ўйиндан (3:0) сўнг жамоадан кетиш ҳақида жиддий ўйлаб қолган. Учрашув давомида мухлислар бразилиялик футболчини ҳақоратлаган ва унга нисбатан ҳуштакбозлик уюштирган.

Ундан ташқари, агарда яхши таклиф бўлса, клуб уни ушлаб ўтирмаслиги ҳақидаги хабар ҳам Неймарнинг кетиш қарорига таъсир қилиши мумкин. Аммо потенциал харидорларни бразилияликнинг юқори маоши хавотирга солмоқда.

Ўз навбатида Серхио Рамос ҳам клубни тарк этишни хоҳламоқда. Испаниялик ҳимоячи нафақат «Бордо»га қарши ўйинда мухлисларнинг тажовузкор муносабатидан, балки жамоа спорт директори Леонардонинг Рамос билан шартнома имзолаш хато бўлганига шаъма қилганидан норози бўлган.

Лионель Месси эса жамоани тарк этмоқчи эмас. Аргентиналик «ПСЖ» билан 2 йиллик шартнома имзолаган ва бошқа клублар спорт ва молиявий шароитларга мос равишда таклифлар бермаганини инобатга олиб, Париж клубида қолишни мақсад қилган.

Аввалроқ Лионель Мессининг отаси «Барселона» раҳбарияти билан алоқага чиққани, ўғлининг ортга қайтиш эҳтимолини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди. Неймар эса «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Доннарумма билан жанжаллашиб кетгани, аммо бразилияликнинг ўзи бу хабарларни рад этгани хабар қилинганди.

Парижликлар Франция чемпионатида 65 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчисини 15 очкога ортда қолдирмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:50, 15.03.2022.
Ўқилди: 3180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик