"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Арсенал"га қарши АПЛ 27-тур учрашувида иштирок этиши мумкинлигини тан олди.
"Жароҳат жиддий бўлмагани учун бизга омад кулиб боқди. Бугунги матбуот анжумани олдидан Салоҳ тўлиқ машғулотларга қайтишга тайёрлиги ҳақида маълумот олдим. Ҳаммаси Муҳаммад "Арсенал" билан ўйнай оладигандек кўринмоқда", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради мерсисайдликлар расмий сайти.
29 ёшли Салоҳ жорий мавсумда АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.