Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«МЮ» ЕЧЛ плей-оффларида 14 йилдан бери испан клублари тўсиғидан ўта олмайди!

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги қарама-қаршиликнинг «Ванда Метрополитано»да ўтган биринчи қисми ёдингиздами? Унда инглизлар аранг дуранг натижага эришган эдилар. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида меҳмондаги дуранг ҳар доим ҳам яхши натижа ҳисобланади, гарчи меҳмондаги гол қоидаси аҳамият касб этмасада. Ўшанда «Атлетико» кучли старт олган. 7-дақиқада Жоау Феликс ҳисобни очиб, мухлислар кўнглини бироз хотиржам қилган эди. Мезбонлар танаффусга 2:0 ҳисобида йўл олишлари ҳам мумкин эди, аммо бир вазиятда Врсалько яқин масофадан туриб дарвоза тўрини ишғол эта олмаган.

Иккинчи бўлимда Ральф Рангник шогирдлари бироз ўзгарди, 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Антони Эланга «манкунианликлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди. Ян Облак дарвозасига бутун баҳс давомида бор йўғи 7 та зарба йўллаган «МЮ» учун бу қониқарли натижа ҳисобланар эди. Кутилган голлар миқдорига кўра, «Атлетико»да 1,66 xG, «Манчестер Юнайтед»да эса 0,41 xG қайд этилди. Бироқ футбол аниқликни севмагани учун ҳам уни севувчи мухлислари кўп.

«МЮ» ва «Атлетико» 2021/22 йилги мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. «Атлетико» ўтган йили Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган эди, аммо Симеоненинг ғоялари ва фалсафасида бу йил инқироз кузатилмоқда. Диего Мадриддаги 10 йиллик фаолиятидан кейин янги клубга кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Испания чемпионатида «Атлетико» чемпионликни ҳимоя қилиш имкониятини деярли қўлдан бой берди. Жамоа 28 турдан сўнг пешқадам «Реал»дан 15 очкога ортда қолмоқда. «Матрасчилар» кубок баҳсларидан ҳам чиқиб кетишган. Мухлисларнинг ягона умиди ҳам айнан Чемпионлар Лигасидаги муваффақият бўлиб турибди.

Худди шунга ўхшаш вазият «МЮ»да ҳам мавжуд. Мавсум давомида Сульшердан ажралиш ва янги мураббий Рангник у қадар наф келтирмаётган бир пайтда натижалар ҳам ҳавас қиларли даражада эмас. «Манчестер Юнайтед»ни «Вест Хэм» Лига кубогидан чиқариб юборди. Бунинг устига жамоа Англия кубогида «Мидлсбро»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Энди эса Премьер-лигада кучли тўртликка кириш осон бўлмайди. «Манчестер Юнайтед» бешинчи ўринда ва «Арсенал»дан атиги бир очко ортда қолмоқда, аммо «канонирлар»да ортиқча уч ўйин мавжуд.

Фактларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳеч қачон расмий ўйинларда «Атлетико»ни мағлуб эта олмаган: жамоалар икки марта 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган ва яна бир ўйинда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

- 1991/92 йилги мавсумда «Атлетико» «МЮ»ни УЕФА кубок эгалари кубоги турнири 1/8 финалидан чиқариб юборган (3:0; 1:1).

- «Манчестер Юнайтед» сўнгги бор 2007/08 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида испан клубини мағлуб этган, ўшанда Сэр Алекс Фергюсон шогирдлари ярим финалда «Барселона» тўсиғидан ўтишган (1:0; 0:0). Шундан сўнг, Ла Лига жамоалари билан учрашувлар доим бир хил суратда тугайверган. «Манкунианлар»ни «Реал», «Севилья» ва яна ўша «Барселона» турли йиллар давомида аёвсиз жазолаган.

- «Атлетико» кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида инглиз клуби билан тўқнаш келмоқда. 2019/20 йилги мавсумда «матрасчилар» турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган «Ливерпул»ни (1:0; 3:2) мусобақадан чиқариб юборган. Ўтган мавсум эса эсингизда бор, ҳар икки баҳсда ҳам «Челси»га имконият бой берилди (0:1; 0:2).

- 2018/19 йилги мавсумда «Атлетико» 1/8 финалда «Ювентус»га тўқнаш келди ва биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб ўйинида Италия клуби 3:0 ҳисобида реванш олиб, чорак финалга йўл олган. Ўшанда Криштиану Роналду хет-трик қайд этиб, қаҳрамонга айланган. Умуман олганда, португалиялик футболчи «Атлетико»га қарши 36 ўйинда 25 та гол урган, шу жумладан «Реал» ва «Ювентус» учун Чемпионлар лигасида мадридликлар дарвозасини 7 марта ишғол қилган. КриРодан фақат «Севилья» кўпроқ гол ўтказиб юборган (27).

- «Атлетико»га қарши жавоб учрашуви арафасида Роналду «МЮ»га қайтганидан кейин «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (3:2) илк хет-тригини нишонлади.

Ральф Рангник Бруно Фернандеш ва Скотт Мактоминейни «Тоттенхэм» билан учрашувни ўтказиб юборганидан кейин «Атлетико Мадрид»га қарши ўйнаши мумкинлигини тасдиқлади. Люк Шоунинг ҳолати сўнгги дақиқада маълум бўлади, Алекс Теллес ҳимоянинг чапида ўйнай олади.

«Манчестер Юнайтед»нинг тахминий таркиби (4-3-3): Де Хеа - Далот, Варан, Магуайр, Теллес (Шоу) - Мактоминей, Погба, Фернандеш - Санчо, Рэшфорд, Роналду.

- Диего Симеоне жамоасида камида олти нафар жароҳат олган футболчи бор. Кунья, Кондогбия, Врсалько, Васс, Лемар ва Эрмосо. Янник Феррейра-Карраско дисквалификация туфайли «Манчестер Юнайтед»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.

Шунингдек, яхши хабар бор ҳам бор - Анхель Корреа сафга қайтган, шунинг учун Диего Симеонеда ҳужумда танловлар кўп: Феликс, Гризманн, Суарес ва Корреа.

«Атлетико Мадрид» нинг тахминий таркиби: Облак — Савич, Хименес, Рейнилдо — Льоренте, Эррера, Коке, Де Пауль, Лоди — Корреа (Фелиш), Гризманн.

Киритилди: 21:36, 15.03.2022.
Ўқилди: 2479 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.