Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Банияс» бош мураббийи: «Насаф» бизга нисбатан яхшироқ тайёрланган экан»

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» бош мураббийи Даниэл Исэйлэ Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида "Насаф"га қарши бўлиб ўтган учрашув (0:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ўйинчиларимни айблай олмайман. Осиёнинг нуфузли мусобақасида муваффақиятсизликка учрадик. "Насаф" бугун бизга нисбатан ўйинга тайёрроқ экан. Қайси жамоа яхши тайёрланган бўлса, ўша клуб ғалаба қозонади. Биз эса қўлимиздан келганча тайёрлангандик.

Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни қўлдан чиқардик ва бунга жазо ўлароқ ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик.

Мазкур мағлубият кейинги ўйинларимизда футболчиларга руҳан таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо сафимизда кўплаб ёш футболчилар бор.

Бугунги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳимоячилар ёмон ўйин кўрсатишмади. Шу билан биргаликда, улар ҳужумчиларни қўллаб-қувватлаб туришди", — деди "Банияс" устози.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:06, 16.03.2022.
Ўқилди: 4410 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик