"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед Пауло Дибала билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатиб қўйганини тасдиқлади.
– Пауло Дибала билан шартномани узайтириш ишлари қандай кетяпти?
– Биз нафақат Пауло билан, балки шартномаси узайтирилиши керак бўлган барча футболчилар билан музокараларни тўхтатиб қўйдик. Биз футболчилар билан келишиб олдик ва улар майдонда рўй бераётган воқеалар ҳақида ўйлашлари ҳақида келишиб олдик.
Биз шу йўлдан боришда давом этамиз ва қулай вақт топилиши билан албатта музокараларни бошлаймиз.
– Дибалани текинга кетиб қолишидан қўрқмайсизми?
– Албатта «Ювентус» қўрқмайди, чунки «Ювентус»да ҳамма нарса бошқача бўлади. Биз майдонда бўлаётган воқеаларга эътибор қарамиз", – деди «Ювентус» вице-президенти Infinity билан суҳбатда.