«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Амброзини Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида «Ювентус»нинг «Вильярреал»дан учралган мағлубияти (0:3) ҳақида фикр билдирди.
“Бу ҳақиқий умидсизлик эди. «Ювентус» ўйинни яхши бошлади, аммо иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартира олмади. «Вильярреал» бугун сиқилиб кетадигандек туюлган бир паллада, концентрацияни йўқотмагани ҳал қилувчи омил бўлди”, - дея Амброзинининг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Биринчи ўйинда дуранг (1:1) қайд этилгани боис, иккин ўйин натижасига кўра «Вильярреал» чорак финалга йўл олди.