Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Клопп: "Арсенал"ни сафарда мағлуб этиш - ажойиб"

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп «Арсенал» устидан қозонилган ғалаба ва «Манчестер Сити» билан чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.

АПЛнинг 27-тур қолдирилган ўйин доирасида «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди (2:0) ва «Манчестер Сити» билан фарқни 1 очкога қисқартирди.

Ўйин ҳақида:

“Ҳақиқатан ҳам муҳим уч очко. Бу ерга келиб, «Арсенал»ни мағлуб этиш - ажойиб, аммо бу йўлда ғалаба қозониш - бундан ҳам ўзига хос дақиқа.

Биз ўйинни ажойиб бошладик, кейин ўйин очиқроқ бўлди, ҳар икки жамоа ҳам сабр қилди, тўпга унчалик яхши эгалик қилмадик. Рақиб яхши сегментларга эга эди ва бу биз учун қийин бўлди.

Танаффусдан кейин ўйинимизни яхшилашни мақсад қилгандик. Биз юқорироқ ҳимояланишни бошладик, ташаббусни қўлга олдик ва ўйин ўзгарди.

Тиагонинг хатоси? Бундай хатолар содир бўлади, лекин содир бўлмаса яхши бўларди. Ўйлайманки, у Алиссон уни сақлаб қолганидан кейин енгил тортди. Ўша вазиятда рақиб бизни жазолаши ва ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Аммо кейин Жота гол урди ва биз олдинга чиқиб олдик. Бу ўйиннинг жуда муҳим нуқтаси бўлди.

Чемпионлик пойгаси ҳақида:

«Жамоа учун жуда хурсандман, биздаги вазиятдан мамнунман, аммо бу ҳаммасини кескин ўзгартирмайди. Биз олдинга силжишимиз керак. Биринчи бўлимда жамоа астойдил меҳнат қилаётганини, иккинчи бўлимда эса ўйиндан завқланаётганини кўрдим.

Биз бу вазиятдан роҳатланишни ва ғалаба қозонишни жуда хоҳлаймиз. Бу осон эмас. Тўғри менталитетни сақлаш керак”, - деди «Ливерпуль» бош мураббийи.

Киритилди: 04:44, 17.03.2022.
Ўқилди: 1978 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.