Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЕЧЛ. Англия ва Испаниядан учта, Италия ва Франциядан эса клуб қолмади

Баҳо:
+ | -

 

Хабарингиз бор, кеча Чемпионлар Лигаси-2021/2022 нимчорак финал жавоб баҳслари доирасида энг сўнгги учрашувлар ўтказилди.

Нимчорак финалдан кейин ўз юришини тўхтатган жамоалар билан танишинг: «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Ювентус», «Аякс», «Залцбург», «Интер», «Лилль», «Спортинг».

«МЮ» ва «ПСЖ» жамоаларини Мадрид клублари мусобақадан чиқариб юборишди. Юрген Клопп жамоаси «Интер»ни тўхтатди. Кўпчилик «Аякс»ни чорак финалда кутганди, аммо амстердамликлар «Бенфика» тўсиғидан ўта олишмади.

Кутилмаганда «Ювентус» Туринда йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради ҳамда мусобақадан чиқиб кетди. Мусобақанинг амалдаги чемпионлари жорий мавсум Франция шарафини ҳимоя қилаётган сўнгги клуб - «Лилль»ни мағлуб этган ҳолда чорак финалга йўл олди.

Энди эртага, 18 март куни Швейцариянинг «Ньон» шаҳрида чорак финал ҳамда ярим финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Бунга қадар чорак финалга қайси мамлакат клублари етиб келганига тўхталиб ўтамиз.

 

Чорак финал иштирокчилари:

«Атлетико», «Бавария», «Бенфика», «Челси», «Ливерпуль», "Манчестер Сити", Реал Мадрид", «Вильярреал».

3 та Англия, Испания

1 та Германия, Португалия.

Мазкур мавсумда Англия ва Испаниянинг учтадан клублари ярим финал босқичи учун кураш олиб боришади. Германия ва Португалия шарафини мос равишда «Бавария» ва «Бенфика» клублари ҳимоя қилишади.

Ўтган мавсумга таққослайдиган бўлсак, Испания клублари иккитага кўпайганини кўриш мумкин. Италия жамоалари қаторасига иккинчи мавсум ҳам чорак финалга чиқа олишмади. Бу мавсум чорак финалда Франция шарафини ҳимоя қиладиган клуб қолмади.

Чорак финал иштирокчилари (2020/2021)

«Боруссия Дортмунд», «Бавария», «Порту», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Реал Мадрид», «ПСЖ»

3 та Англия

2 та Германия

1 та Франция, Испания, Португалия

Қаторасига икки мавсум Португалия клублари чорак финалга чиқишни уддасидан чиқишмоқда.

Ўтган мавсумга нисбатан солиштирилса, «Ливерпуль», "Манчестер Сити", «Челси», "Реал Мадрид" ва «Бавария» ўз ўрнида. «ПСЖ» ва "Боруссия Дортмунд" ўрнини эса «Атлетико» ва «Вильярреал» клублари эгаллашган. Бу сафар Португалия шарафини «Бенфика» ҳимоя қиладиган бўлди.

Жорий мавсум Испания ва Англия клублари Европа Чемпионлар Лигасида муваффақиятли қатнашишаётганини айтиб ўтиш керак. Юлдузли таркибга эга парижликлар эса нимчорак финалдаёқ мусобақани тарк этишга мажбур бўлишди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:25, 17.03.2022.
Ўқилди: 5556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2067]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик