Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Барселона» охирги 12 мавсумда еврокубокларнинг баҳорги сафар ўйинларида икки марта ғалаба қозонган

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа Лигаси нимчорак финал жавоб баҳслари доирасида «Барселона» сафарда «Галатасарой» билан курашади.

Биринчи учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур қарама-қаршиликнинг 2-ўйини бошлангунига қадар каталонияликлар ҳақида бир қанча қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

«Барселона» ўтган мавсум Испания чемпионатини 3-ўринда якунлади ва 2007/2008 йилги мавсумдан бери илк бор Ла Лигани топ-2 жамоа орасига кира олмади. Жамоа ўшанда ҳам 3-поғонадан жой олганди. Шунга қарамасдан, клуб Испания кубоги финалида «Атлетик»ни 4:0 ҳисобига мағлуб этган ҳолда мазкур мусобақада 31-чемпионликни қўлга киритди ва рекордини янгилади.

Ўтган мавсум «Барселона» Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «ПСЖ» тўсиғидан ўта олмаган ва 2006/2007 йилги мавсумдан бери илк бор чорак финалга чиқа олмаган эди. Жорий мавсум клуб гуруҳда «Бавария», «Бенфика» жамоаларидан кейин учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасига йўл олди. Бош мураббий Рональд Куман ўрнини октябрь ойида «Барселона» афсонаси Хави Эрнандес эгаллади.

«Барселона» Европа Лигасида биринчи марта қатнашаётган бўлса-да, клуб УЕФА Кубогида ҳам иштирок этган. Охирги марта 2003/04 йилги мавсум 4-босқичида Шотландиянинг «Селтик» клуби икки ўйин ҳисобига кўра «Барселона» устидан ғалаба қозонган. «Кўк-анорранглилар» ҳеч қачон УЕФА Кубогида ғалаба қозонмаган ва финалга ҳам етиб бормаган. 4 марта ярим финал босқичида иштирок этган (1975/76, 1977/78, 1995/96 ва 2000/01) ва барчасида мағлубиятга учраган.

«Барселона» охирги 12 мавсумда баҳор ойларида еврокубокларнинг сафар ўйинларида муваффақиятсиз ҳаракат қилмоқда. Клубнинг Неаполдаги ғалабаси охирги 12 мавсум еврокубок сафар баҳсларида қўлга киритилган иккита ғалабадан биттаси эди (4 дуранг, 6 мағлубият). Бошқа ғалаба 2018/2019 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси чорак финал доирасидаги «МЮ»га қарши ўйинда (1:0) қўлга киритилган.

Таркибдаги ўзгаришлар

Жорий мавсум клуб таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Қишки трансферлар ойнаси очиқ вақтда Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал»дан, Ферран Торрес "Манчестер Сити"дан, Адама Траоре «Вулверхемптон»дан Каталония клуби сафига келиб қўшилишди.

Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлади. Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" клубига ижарага берилди, Юсуф Демир ижара асосида «Рапид» клубида, Иньяки Пенья эса «Галатасарой» таркибида ҳаракат қилмоқда.

Манба: uefa.com
Киритилди: 13:29, 17.03.2022.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.