"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда. "Манчестер Юнайтед" Райанни "Бавария"дан олдинроқ қўлга киритишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар "Вякс" устози Эрик тен Хагдан "Олд Траффорд"да ишлашни таклиф қилмоқда. Агар Эрик "Манчестер Юнайтед" билан шартнома тузса, у ҳолда Гравенберх билан шартнома имзолаш имконияти сезиларли даражада ошади. Қолаверса, "Аякс"нинг бошқа футболчилари ҳам Манчестерга ўтиши мумкин.