Ўзбекистон олий лигасидан ўрин олган "Бухоро" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам ўз поёнига етди.
Ўз уйида "Металлург"га имкониятни бой берган ғузорликлар меҳмонда ғалаба билан қайтишди. Учрашувда киритилган ягона голга "Шўртан" ҳужумичиси Виктор Клишин муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Шўртан" ҳозирча турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.
ЎзПФЛ. 5-тур
БУХОРО - ШЎРТАН 0:1 (0:0)
Голлар: Виктор Клишин (5)
БУХОРО: 35. Юрий Цой, 5. Георги Квесиашвили, 39. Александр Тарасенко, 9. Нодир Жўраев (Бобур Омонов, 51), 17. Отабек Нарзуллаев, 24. Асқар Муҳиддинов, Нодир Ражабов (19. Жасур Ҳасанов, 33), 10. Алишер Санаев, 21. Михаил Какаладзе, 25. Акмал Рустамов, 26. Алишер Холиқов (Воҳид Шодиев, 70)
ШЎРТАН: 30. Александр Корнейчук, 5. Асрор Алиқулов, 20. Ҳамза Каримов, 2. Обид Жўрабоев, 21. Раҳматилло Бердимуродов, 3. Патрик Агбо, 19. Александр Мерзляков (24. Ботир Қодирқулов, 90+1), 15. Вадим Афонин, 8. Таина Соро, 16. Виктор Клишин (9. Игорь Таран, 46), 18. Виталий Рушницкий (17. Вячеслав Пономарёв, 85).
Огоҳлантиришлар: Александр Тарасенко (44), Асқар Муҳиддинов (73) - Виталий Рушницкий (16), Виктор Клишин (21).
Четлатишлар: Асқар Муҳиддинов (81) - Ҳамза Каримов (81).