17 март куни Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган «Сурхон» профессионал футбол клубининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Янги мавсумда клубда кўплаб ўзгаришлар рўй берди, уларнинг асосийлари янги ҳомийлар: Surhan Gas Chemical, Eriell ва Enter Engineering. Ушбу корхоналар нафақат асосий жамоани, балки «Сурхон» академиясини ташкил этиш ҳамда Термиз шаҳридаги уй стадионини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ҳам қўллаб-қувватлашни ўз зиммаларига олишди.
Клуб логотипи ҳам янгиланди, шу билан бирга жамоа дизайнерлари мухлисларга аллақачон таниш бўлган шакл ва рангларни сақлаб қолган ҳолда катта ўзгаришлар қилмади. Яқин вақт ичида жамоа раҳбарияти клубнинг расмий веб-сайтини тақдим этишни режалаштирмоқда, у ердан барча керакли маълумотларни ҳамда медиа файлларни тезда олиш имкониятига эга бўлади.
Испаниялик мураббий Анхел Лопес 2022 йилги мавсумда жамоани бошқарганди. Мураббийлик фаолияти давомида Лопес «Хетафе» тизимида (Ла Лигада ўйнайдиган профессионал футбол клуби), «Рекреативо» (Испаниянинг энг қадимги клуби, 1889 йилда ташкил этилган) билан ишлаган ва Экваториал Гвинея терма жамоасини тайёрлашга муваффақ бўлди.
Анхел Лопес: “Сурхон – қизиқарли лойиҳа, ривожланиш учун барча имкониятлар бор. Биз босқичма-босқич ўз характерига эга замонавий клуб қуришни режалаштирганмиз. Жамоа биргаликда ўйнаши, бир-бирини яхшироқ билиши керак ва биз кучли рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз”.
«Сурхон» стадионида ҳозирда “Enter Engineering” компанияси томонидан реконструкция қилинмоқда. Жамоа кейинги мавсумда у ерга қайтади, шу боис яқин кунларда жамоанинг уй учрашувлари Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.
Анхел Лопес: “Мухлислар жамоанинг муҳим қисми ва биз уларни соғинамиз, аммо Термизда ўйнамаслигимизга қарамай, улар бизни қўллаб-қувватлашларига умид қиламан. Биз, ўз навбатида, бу йил ҳам яхши натижаларга эришиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз!”.
Спорт вазифаларига келсак, клубнинг янги раҳбарияти ўз олдига реал мақсадларни қўйди – жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаш ва жиддий даъвогар сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш.
Зоҳир Пиримов, «Сурхон» ПФК ярим ҳимоячиси: “Европача иш услубига эга янги мураббийнинг келиши клуб ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Шахсан мен шундай мураббийдан янги нарсаларни ўрганишга қизиқаман. Жамоа ҳар жиҳатдан профессионалроқ бўлишга ҳаракат қилмоқда, клуб янги ҳомийлар ва футбол фалсафаси билан янги босқичга чиқмоқчи. Ўйлайманки, натижада биз юқорига кўтарамиз. Улар биз учун футбол ривожланиши учун яхши шароит яратиб беришади”.
Луис Мигел Кезада, «Сурхон» ПФК ярим ҳимоячиси: “Биз ҳаммамиз клуб манфаати ва унинг ривожланиши учун ишлаймиз, мақсадимиз жамоа билан бирга ғалаба қозониш ва ўсишдир. Сурхонда юқори тезликда футбол ўйнашга интилаётган кўплаб зўр футболчилар бор, хорижлик футболчи ва мураббийлар эса тезроқ ривожланишга, тажриба алмашишга ёрдам беришмоқда”.
ЖАМОА
Мураббий штаби:
Анхел Лопес Перес – Бош мураббий
Мигел Алварес – Ёрдамчи мураббий
Жонатан Ломас – Таҳлилчи
Карлос Санчес – Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Хулен Эснаола Эрро – Дарвозабонлар мураббий
ФУТБОЛЧИЛАР
Дарвозабонлар:
№1 Азамат Аҳмедов
№25 Хави Хименес
№35 Шохруҳ Эшбўтаев
Ҳимоячилар:
№66 Беҳруз Шайдулов
№2 Зоир Жўрабоев
№3 Бобуржон Акбаров
№29 Камолиддин Ашуров
№31 Аслбек Темиров
№24 Фарҳод Маматқулов
№34 Шоҳжаҳон Зарипов
№5 Серхио Родригес
№26 Улуғбек Абдуллаев
№33 Тоҳиржон Шамситдинов
Ярим ҳимоячилар:
№19 Нуриддин Ҳасанов
№60 Ўрал Чориев
№7 Исломжон Тошпўлатов
№6 Жаҳонгир Аҳмадов
№99 Камрон Сайдазимов
№4 Жавоҳир Соҳибов
№9 Зоҳир Пиримов
№11 Луис Мигел Санчес Кезада
№8 Бахтиёржон Қосимов
№ 20 Иқболжон Маликжонов
№ 55 Шарофиддин Шобиров
№51 Асилбек Норов
№44 Дилшод Рашидов
№30 Отабек Одилжонов
№88 Асадбек Ҳамзаев
№32 Мағрурбек Пардаев
Ҳужумчилар:
№13 Мирослав Маркович
№38 Муҳаммадали Абдураҳмонов
№10 Муродбек Бобожонов
№23 Абдул-Азиз Юсупов
№64 Самандар Қодиров
№27 Отабек Мустафоқулов
№28 Беҳруз Қулматов