Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Самарқанддагидек мухлисликни фаолиятимда кўрмаганман». Предраг Роган «Қизилқум» билан ўйин, илк очко, Комилов қачон қайтиши ва голсизлик ҳақида

Баҳо:
+ | -

Суперлига 3-тури доирасидаги «Динамо» - «Қизилқум» (0:0) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Предраг Роган журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Фикримча, бугун жамоалар яхши ўйин кўрсатишди. Ҳар икки жамоа ўйинчиларини ҳам очко билан табриклайман, улар майдонда максимум ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимнинг ўзида иккита голли вазиятдан фойдалана олмадик – Глишич ва Эргашевда имконият бўлганди. Иккинчи бўлимда эса бурчакдан етказилган узатмани голга айлантиришимиз шарт эди. «Динамо» футболчилари майдонда борларини беришди, аввалги баҳслардан кўра, ўсиш кузатилди. Бугун қўлга киритилган бир очкодан қониққаним йўқ, биз ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишимиз керак эди.

«Қизилқум» тажрибали ўйинчилардан иборат жамоа эканини билардик. Бундай савияли жамоага қарши ўйинчиларим бор кучлари билан қаршилик кўрсатишди. Жамоа ҳаракатидан қониқдим, натижадан эса йўқ.

- «Динамо» «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам, «Сўғдиёна» ва «Қизилқум» билан ўйинларда ҳам голли вазиятлардан фойдалана олмай, гол урмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бу фақат омад билан боғлиқми?
- Фақат омад эмас, вазиятларни якунлашда сифат ҳам бизга етишмаяпти. Акс ҳолда «Пахтакор», «Сўғдиёна»га қарши ўз вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди. Бунинг учун эса кўпроқ шуғулланишимиз керак. Доимий машғулот учун эса майдон керак. Фурсатдан фойдаланиб, «Динамо» мухлисларига қўллаб-қувватлаш учун раҳмат дейман, Самарқанддагидек мухлисликни фаолиятимда кўрмаганман.

Бизга машғулот учун майдонлар керак. Биз ҳар ўйиндан кейин икки марта машғулот ўтказиб, ўйинга тушаяпмиз. Жамоамиз янги, уларнинг ўйинини тезроқ шакллантиришим учун эса мен кўпроқ машғулот ўтказишим керак. Бунинг учун эса афсуски, жамоанинг табиий чимли машғулот майдони йўқ.

- Шоҳмалик Комилов бугун захирада қолди. У қачон майдонга тушиши мумкин?
- У жароҳат сабабли 10 кун машғулот ўтказа олмай, даволанди. Бугунги ўйиндан кейин бизда навбатдаги тур олдидан икки ҳафталик вақт бўлади. Умид қиламанки, бу даврда Комилов машғулотларда ишлаб, «Бунёдкор» билан ўйинга тайёр бўлади.

Саҳоб Рашидов? У бугун захирадан майдонга тушиб, ўйинимизни кучайтирди. Рашидовга ишонаман, у кейинги ўйинларда ҳали кўп ёрдам беради.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 23:49, 17.03.2022.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.