Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Ювентус»нинг ижарадаги футболчилари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Қуйида эътиборингизга «Ювентус»нинг ижарадаги футболчилари ҳақида маълумот берамиз.

Деян Кулусевски

Футболчи Премьер-лиганинг еттита ўйинида майдонга тушди ва 502 дақиқа ўйнади. «Ювентус» мухлислари энди бундайин истеъдодни қўлдан чиқарганларидан афсусда. Январь ойидан бери швед икки гол уриб, учта голли узатмани амалга оширди. Конте учун у 3-4-2-1 схемасида асосий ўйинчига айланган. Сон ва Кейн билан бирга ажойиб трио ҳосил қилмоқда. Бироқ сўнгги ўйинда унинг жамоаси «Манчестер Юнайтед»га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аарон Ремзи

 «Рейнжерс» шарафини Аарон муносиб ҳимоя қилмоқда. Шотландия кубоги чорак финалида «Данди»га қарши баҳсда у 79-дақиқага қадар ўйнади ва унинг жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дуглас Коста

Бразилиялик футболчининг саъй-ҳаракатлари «Лос-Анжелес Гэлакси»ни «Сиэтл»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишидан қутқариб қола олмади.

Григорис Кастанос

 Футболчига сўнгги баҳсларда асосий таркибда ўйнаш имкони берилмоқда. У «Салернитана» - «Сассуоло» учрашувининг иккинчи бўлими бошланишида алмаштирилди. Учрашув эса дуранг билан якунланган.

Мерих Демирал

Туркиялик ҳимоячи майдонга тушган баҳсда «Аталанта» «Женоа» билан муваффақиятсиз натижа қайд этди, ўйин голсиз дуранг билан якунланди.

Марко Пьяца 

«Фиорентина» аъзоси «Интер»га қарши ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди. Учрашув эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Федерико Гатти

Кеча «Фрозиноне» «Александрия»ни мағлуб этди. Ҳимоячи эса бутун ўйинни майдонда ўтказди. Умумий ҳисоб: 3-0

Маттео Брунори

 Ҳозирча ушбу ҳужумчини тўхтатиб бўлмаяпти. «Палермо» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган оқшом «Авеллино»га қарши баҳсда Маттео гол урди ва бир тўпга ассистентлик қилди. Трансфер ҳуқуқи «Юве»га тегишли бўлган 94 йилда туғилган футболчи ҳозиргача ўз ҳисобига 17 гол ёздириб қўйган. Биринчи ўриндаги Лука Морода эса 21 гол мавжуд.

Киритилди: 00:49, 18.03.2022.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.