Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Даврон Файзиев: “Ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси мураббийи Даврон Файзиев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида нималарни айтиш мумкин? “Водий дербиси”да мағлуб бўлдик. Бундан олдинги дербида “Нефтчи”га ютқазгандик. “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман.

Ўйин ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Чунки футбол хатолардан иборат. Кимдир хато қилади ва рақиб бундан фойдаланади. Хато қилишимизда “Навбаҳор” мухлисларининг ҳам ўрни бор. Қизиқарли ва чиройли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди. Хатолардан хулоса чиқарамиз ва ишлашда давом этамиз, - деди Даврон Файзиев

- Биринчи бўлимда тезкор ўйин кўрсатган Билолхон Тошмирзаев нега захирага олинди?

- Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Биз биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли, иккинчи бўлимда ўзгаришни амалга ошириб, олдинги чизиқда ўйинни кучайтиришимиз керак эди. Алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ, мағлуб бўлаётганда ҳар бир мураббий ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилади. 

- Бахтиёр Ашурматовнинг йўқлиги ҳам ўйинга таъсир кўрсатди, деб ўйлайсизми?

- Бош мураббийнинг ўрни муҳим ва ўйин давомида яққол сезилди. Ўтган турда “Олимпик” билан ўтказган ўйинимизда унинг ўрни билинганди. Насиб бўлса, кейинги турда Бахтиёр Ашурматов ўз ўрнига қайтади. Худо хоҳласа, “Навбаҳор” ҳам, биз ҳам ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга интилишда давом этамиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 04:22, 18.03.2022.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик