Мадриднинг «Реал» клуби директори Эмилио Бутрагеньо Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида «Челси» билан бўлажак ўйинлар ҳақида гапирди.
«Челси» ўтган йили бизни мағлуб этганди, улар жисмоний ва бирдамлик борасида жуда кучли жамоа. Жуда қийин рақиб. Агар Лондонда яхши натижага эришсак ва иккинчи ўйин «Сантяго Бернабеу»да бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, устунлик биз томонда бўлади. Мухлислар бу ўйинлардан баҳраманд бўлишади. Кўрамиз, ким кучлироқ бўлиб чиқаркин. Биз футболчиларимизга тўлиқ ишонамиз.
«ПСЖ»га қарши ўйин «Реал» учун катта туртки бўлди, биз жуда фахрланамиз. Энди биз шунга ўхшаш нарсани амалга оширишга ҳаракат қилишимиз керак. Футболчилар қўлларидан келганча ҳаракат қилишади.
"Бернабеу"даги Европа ўйинлари алоҳида аҳамиятга эга. Биз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бири билан тўқнаш келамиз”, - дейди Бутрагеньо.