Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон кубоги финали мезбонлиги учун 6 та шаҳар даъвогарлик қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сўнгги икки мавсумдан буён Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи стадион номига шаффоф қуръа ёрдамида аниқлик киритиб келмоқда. Шунга кўра 2020 йилги кубок финалига Наманган мезбонлик қилган бўлса, 2021 йилда бу вазифа Самарқанд шаҳри чекига тушганди.

Финал кетма-кет икки бор битта шаҳарда ўтмаслигини таъминлаш мақсадида бу йилги қуръада Самарқанд шаҳри иштирок этмайди. 2022 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига 6 та шаҳарнинг 8 та стадиони даъвогарлик қилади.

Финал мезбонини аниқлашда дастлаб Тошкентнинг уч стадиони — “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” саватчаларга ташлаб олинади. Мазкур уч стадиондан бири қуръанинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади. Барча шаҳарларда имконият тенг бўлиши ва бунда пойтахтнинг имконияти қолганларникидан юқори бўлмаслиги учун шундай қарорга келинган.

Қуръанинг иккинчи босқичида 6 та шаҳар саватчага ташланади: водийнинг Наманган, Фарғона, Яйпан шаҳарлари, пойтахт Тошкент, шунингдек воҳанинг Қарши ҳамда Бухоро шаҳарлари. Айни вақтда Наманган, Тошкент, Яйпан ва Қаршидаги стадионлар финал талабларига жавоб беради. Фарғонадаги “Истиқлол” ҳамда Бухородаги “Бухоро” стадионларида эса таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ишонамизки, финал учрашувига қадар мазкур стадионлар ҳолати яхшиланиб улгуради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига клубларининг уй стадионларига қўйилаётган талабларни босқичма-босқич қатъийлаштириб боради. Режамизга кўра, олдиндаги уч мавсум давомида барча майдонлар сифати талаб даражасига келтирилиши керак.

Манба: ПФЛ матбуот хизмати
Киритилди: 14:03, 19.03.2022.
Ўқилди: 2055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик