Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Нагельсманн йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Бавария"ни барибир танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Юлиан Нагельсманн «Унион Берлин»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганидан кейин «Бавария»ни танқид қилишга асос топди.

Мюнхенликлар Бундеслиганинг 27-турида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Албатта, натижадан мамнунман, лекин тўлиқ эмас. Биринчи бўлимда ўз дарвозамиз олдида иккита хавфли вазиятга йўл қўйдик ва тўпни ҳам тез-тез йўқотдик. Лекин шу билан бирга дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик ва 4 та гол киритдик. Бундай натижани рад этиб бўлмайди.

Мен Левандовски билан тез-тез гаплашаман, биз доимо фикр алмашамиз. Бугун у жуда яхши ўйнади. Биз уни жамоада олиб қолишни истаймиз, лекин ҳаммаси доим ҳам яхши бўлавермайди.

Унинг қолишни истамаслигини ҳис қилмаяпман. Якунда қарор биргаликда қабул қилиниши керак. Музокаралар албатта бўлиб ўтади", - деди "Бавария" бош мураббийи Sky Sport Deutschland нашрига.

Киритилди: 01:51, 20.03.2022.
Ўқилди: 1086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик