Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Шерали Бобоқулов: «Сўғдиёна-W» янги тарих яратмоқчи»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна-W» аёллар клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов Ўзбекистон суперкубоги доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор-W"га қарши ўйин (3:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан бутун Жиззах аҳлини, клуб ишқибозларини табриклайман. Суперкубок баҳсига тайёргарликни тўғри олиб борганлигимиз бутун учрашув давомида билинди. Мазкур баҳс учун танланган тактика ва режаларни шогирдларим тўлиқ амалга оширишди. Жамоам 90 дақиқа давомида жисмонан чарчаб қолгани йўқ. Замонавий футболда бир дақиқага ҳам эътиборни йўқотмаслик талаб этилади. Бу мавсум жамоам 3 та фронтда иштирок этади. Олдимиздаги талабларни кучайтирмасак, халқаро майдонда қийин бўлишини яхши биламиз.

Бизнинг ўз режамиз бор эди. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида сюрприз тайёрлаганимизни таъкидлаган эдим. Унга кўра, биз дастлабки 10 дақиқа ичида рақибни юқори прессинг остида қолдиришимиз керак эди. Биз буни амалга оширдик ва илк дақиқалардаёқ иккита тўп киритишга эришдик. Ҳисоб йирик кўриниш олгач, майдонда «жанг» бошланди. Биз тажовузкор футболни давом эттиришимиз мумкин эди, аммо бу оқибатда жароҳат ва дисквалификацияга олиб келиши мумкин эди. Бизга эса бу керак эмас. 5 кундан сўнг дастлабки тур кутиб турибди.

Бу мавсум «Бунёдкор-W» таркибида йўқотишлар бўлди. Ушбу жамоа осонликча таслим бўлмайди. Боиси, мен уларнинг мураббийини яхши биламан. Ўзига хос характерга эга. Менимча, мавсум давомида «Бунёдкор-W» яхши даражага чиқишига ишонаман. «Севинч» эса кучайди. Ўйлашимча, айнан ушбу икки клуб чемпионлик учун рақобат қилади. Яқинда бўлиб ўтган ЎФА кубогида биз ҳар икки рақибдан устун келдик. Барчасига яна мавсум давомида гувоҳ бўламиз.

Сарикованинг кетиши? У билан имзоланган шартнома ўз ниҳоясига етди. Жамоамизнинг ўзига хос танлаган йўли, фалсафаси бор. Ҳар бир футболчининг плюс ва минус жиҳатлари бор. Ёши, талаблари, жамоадаги ўрни бор. Бизга эса ёш, иқтидорли, жанговар, интизомли футболчилар зарур. Маҳлиё Сарикованинг жамоамиз учун қилган хизматларига раҳмат айтаман. Биз у билан дўстона хайрлашдик.

Ўтган йил «Бунёдкор-W» аёллар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этди. Аммо уларнинг гуруҳдан чиқа олмаганликлари мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Сабаби, биз Эрон, Иордания ва Ҳиндистон жамоаларини терма жамоа миқёсида доим мағлуб этиб келганмиз. Клублар даражаси бўйича ҳам яққол устунлик қилишимизни кутган эдим. Бироқ жамоанинг балки, тайёргарлигида, руҳиятида ёки иқлимга мослашишида муаммолар кузатилгандир. Биз эса буларни ҳам инобатга олдик. Ишонч билан айта оламанки, «Бунёдкор-W»га нисбатан яхши иштирок этиб, ўзбек футболида янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз. Албатта, ушбу мусобақага Ўзбекистон мезбонлик қилса, барчасига биргаликда гувоҳ бўлар эдик.

Ғарбий ва Шарқий минтақа футболида тафовут мавжуд. Шарқда аёллар футболи яхши ривожланган. Вьетнам ва Хитой Тайпейи каби мамлакатлар қитъа футболида ўз ўрнига эга. Футболчилари жуда тезкор, инфраструктура жиҳатдан, кучли легионерлар жиҳатдан яхши ривож топган. Гуруҳдан чиқиб, улар билан ўйнашни интизорлик билан кутяпман. Айнан Шарқ минтақаси клубларига қарши ўйнаб, ўзимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларимизни кўриб олишимизни истайман", — деди Бобоқулов.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 09:46, 20.03.2022.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.