Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Равшан Ҳайдаров: «Қизилқум»нинг 2-таймдаги ўйинидан умуман қониқмадим»

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров «Олмалиқ»га қарши Олий Лига 5-тур учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, ҳимоядаги хатолар жамоасига ғалаба қозониш имконини бермаганини қайд этиб ўтди. Бу ҳақда «Олмалиқ» расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Олмалиқ» ва «Қизилқум» ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

«Биринчи таймда анча яхши ўйин намойиш этдик. Тезкор гол урдик, ҳимоядаги хатолар эвазига ҳисоб тенглашди. Аммо Ғулом Ўруновнинг голидан сўнг яна ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи таймда эса жамоамиз намойиш этган ўйиндан умуман қониқмадим», - деди Ҳайдаров.

«Ҳисобни ушлаб қолишга бўлган ҳаракатлар натижасида ҳам ўйин тизгинини, ҳам тўпни назорат қилишни рақибга бериб қўйдик. Ҳимояда узоқ вақт бехато ўйнаб бўлмайди. Шундай хатолардан бирида ҳисоб тенглашди», - деди «Қизилқум» устози.

«Тўғри, «Олмалиқ» ҳимоясида муаммолар кўзга ташланди. Биринчи голни айнан марказий ҳимоя заифлиги боис уришга эришдик. Балки улар бўлганида ўйин бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Шундай бўлсада, ҳозирги ҳимоячилар ҳам кўп хатоларга йўл қўйишмади», - дея қўшимча қилди «Қизилқум» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Манба: www.fc-olmaliq.uz
Киритилди: 01:31, 23.04.2012.
Ўқилди: 5552 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.