«Аякс» ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх «Бавария»га ўтишга қарор қилди.
Бунга сабаб сифатида «Реал»нинг Тчуамени вариантида қолганини келтириш мумкин. У шахсий ривожланиши учун Мюнхен клубини идеал танлов сифатида кўрмоқда.
Ўз навбатида «Бавария» ҳам футболчи трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» клубларининг бу йўлдаги имкониятлари анча паст.