«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Лацио»дан устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг, рақибни ҳурмат қилишга чақирди.
А Сериянинг 30-туридан ўрин олган баҳсда «бўрилар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Ажойиб ижро. Жамоа айнан шу рақиб устидан ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини билар эди. Бу ҳақиқатан ҳам ўзгача ўйин бўлди, биз устида ишлаган ва тайёрлаган ҳамма нарса амалга ошгандек туюлди.
«Лацио» иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди, дербида иштирок этаётган жамоа ғурури билан ўйнади, лекин бизга ҳақиқатан ҳам таҳдид қилмади - бу менинг йигитларимнинг хизматлари.
Мухлисларнинг ҳар бир ҳаракатга «Оле» деб бақиришлари, ўйинчилар эса буни ўйин аллақачон тугагандек талқин қилишлари ёки ўзини кўрсатишга киришишлари менга ёқмайди. Ҳурмат кўрсатиш жуда муҳимдир. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо рақибга ҳурмат кўрсатиш ниҳоятда муҳим.
Абраҳам бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қодирлигини биламан. Бугун гап нафақат унинг голлари ҳақида, балки унинг қандай прессинг қилгани, қандай курашгани, ҳимояга қайтгани, ҳимояда ишлагани ҳақида ҳам кетмоқда. Бу "Витесс" билан ўйинда юз бермаганди. Мен Тэммидан кўп нарсани талаб қиламан, лекин фақат унинг қобилиятларини билганим учун. У ҳар доим шу муносабат билан ўйнаши керак.
Мен кучли тўртликдан жой олган жамоаларни кўряпман ва уларнинг ҳеч бири ундан чиқиб кетишини тасаввур қила олмайман. Бешинчи-саккизинчи ўринлар учун тўртта клуб даъвогарлик қилмоқда ва уларнинг салоҳияти 4-ўриндаги жамоалардек катта эмаслиги аниқ. 5 ва 8-ўринлар ўртасида фарқ бор, шунинг учун биз мавсумни муваффақиятли якунламоқчимиз” - деди Моуриньо DAZN.