"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Лука Модричнинг Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйиндаги (0:4) ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Биз тўпни кўпроқ назорат қилишни, юқорироқ прессинг қилишни хоҳладик, лекин биринчи голдан кейин ҳаммаси режадагидек бўлмади. Модрич босим яратиши керак эди. Режа яхши эмас эди, "Барселона" ҳақли равишда ғалаба қозонди", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Маrcа.
"Барселона" 12 учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпти. 54 очко билан каталонияликлар турнир жадвалида учинчи ўринда, “Реал Мадрид” 66 очко билан биринчи ўринда бормоқда.