Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

«Эл-класико» якунлари: статистика ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган ўйинда «Реал» ва «Барселона» ўзаро тўқнаш келди. «Сантьяго Бернабеу»да ўтган баҳсда Каталония клуби 4:0 ҳисобидаги қўлга киритди.

Қуйида «эл-класико»га оид факт ва статистикалар тақдим этилади:

— Пьер-Эмерик Обамеянг «Реал»га қарши кетма-кет 5 та ўйинда гол урган XXI асрдаги илк футболчи бўлди. Габонлик футболчи «Барселона» сафидаги 8 ўйинда 9 та гол урди;

— Роналд Араухо сўнгги 10 йил ичида «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га боши билан гол урган илк «Барселона» футболчисига айланди. 2012 йилда Хавининг узатмасидан кейин Карлес Пуйоль бу ишни уддалаганди;

— «Барселона» XXI асрда 9 марта «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мадридликлар эса бу муддатда фақат битта йирик ғалабага эришган;

— «Барселона» «Реал»нинг барча мусобақалардаги 5 та ўйиндан иборат ғалабали сериясига нуқта қўйди;



— Хави мураббий сифатида «Класико»даги илк ғалабасини қўлга киритди. Биринчи баҳсда 42 ёшли мутахассис мағлубиятга учратганди. Ўшанда жамоа 12 январь куни Испания Суперкубоги баҳсида (2:3) имкониятни бой берган.

— «Барселона» сўнгги 3 йил ичида илк марта «Классико»да ғалаба қозонди. Шу тариқа «Реал»нинг ўзаро ўйинлардаги 5 ўйиндан иборат бўлган ғалабали серияси тугади. «Барселона» охирги марта 2019 йилда «Реал»дан устун келганди;



— «Барселона» барча мусобақаларда қаторасига 12 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти — 9 ғалаба, 3 дуранг;

— «Реал» 2018 йилнинг октябридан бери илк бор «Барселона»дан 4 та гол ўтказиб юборди (5:1). Ўшанда Мадрид клуби жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ишдан бўшатганди.

Каталонлар 28 та ўйин ўтказган ҳолда мусобақа жадвалида 54 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Реал» эса 66 очко якка пешқадам бўлиб турибди. 2-поғонадаги «Севилья»нинг ҳисобида 57 очко бор.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:00, 21.03.2022.
Ўқилди: 4688 марта.
Фикрлар: 119 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик