"Селтик" дарвозабони жамоасида қолмоқчи эмас. Хабарларга кўра, Греция терма жамоаси аъзоси Василиос Баркас ёзда клубни тарк этишини билдирган. 27 ёшли дарвозабон айни дамда Шотландия жамоасида учинчи танлов футболчисига айланган.
У Жо Харт ва Скотт Байндан кейинги ўринда кўрилмоқда. Баркаснинг бозор нархи 5 миллион фунтни ташкил этади.